date

Гвардиола: "Ҳужумчи ҳолати ҳақида агентдан сўранг"


Манчестер Сити бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳужумчи Клаудио Эчеверри ҳолати ҳақида ўз фикрларини билдирди. Аргентиналик футболчи ёзда "Байер" клубига ижарага берилган эди, бироқ у ерда етарлича ўйин вақтига эга бўлмаяпти.

"Ижара асосида ўйнаётган футболчиларимиз кўпроқ ўйин амалиёти олишини ҳар доим истаймиз. Эчеверрини ажойиб футболчи сифатида жуда юқори баҳолаймиз.

"Байер"да нима содир бўлаётганини улар ўзидан сўрашингиз керак. Мен бу ҳақида аниқ билмайман.

Унинг агентидан сўранг, у ҳамма нарсани билади. Манчестер Сити Эчеверрини январда қайтариб олиши мумкинми?

Бу савол ҳам унинг агентига тегишли", - деди Гвардиола журналистларга. Маълумотларга кўра, Клаудио Эчеверри "Байер" сафида атиги 240 дақиқа ўйнаган ва саккизта ўйинда майдонга тушган.

Ҳозирча ҳужумчи гол урмаган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола: "Ҳужумчи ҳолати ҳақида агентдан сўранг"