
Италиянинг "Милан" клуби собиқ ҳужумчиси Мауритсио Ганц ўтган милан дербиси ҳақида фикр билдирди. Массимилиано Аллегри шогирдлари минимал ҳисобда ғалаба қозонишди, бунда голни Кристиан Пулишич киритди.
У швейцариялик "Интер" дарвозабони Янн Зоммернинг унчалик муваффақиятли бўлмаган сейвидан сўнг тўпни дарвозага йўллади. "Милан" аста-секин "Интер" учун қўрқинчли рақибга айланмоқда – сўнгги олти дербининг тўртасида ғалаба қозонишди.
Менимча, бундай "Милан" бемалол Италия чемпиони бўлиши мумкин", – дейди Ганц fcinter1908.it сайтига берган интервьюсида. Эслатиб ўтамиз, "Милан" сўнгги марта Италия чемпионилигини 2022 йилда қўлга киритган эди.
Ўшанда клубни Стефано Пиоли бошқарган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.