date

Зоммернинг хатоси Интерни мағлубиятга олиб келди

Зоммернинг хатоси Интерни мағлубиятга олиб келди
Италия чемпионатининг ўн иккинчи турида "Милан" ва "Интер" жамоалари ўртасидаги ўйин марказий учрашув сифатида эътироф этилди. Массимилиано Аллегри шогирдлари учрашувнинг иккинчи бўлими бошида Кристиан Пулисич томонидан киритилган ягона гол эвазига минимал ҳисобда ғалаба қозонишди.

Мазкур ўйинда тажрибали дарвозабон Янн Зоммер муваффақиятсиз ўйин кўрсатди. У тўпни бехосдан Пулисичнинг оёғига қайтариб берди ва футболчи тўпни беш метрдан дарвозага жойлаб, ҳисобни очди.

Италия матбуоти Зоммернинг бу хатосини қаттиқ танқид қилди. Масалан, La Gazzetta dello Sport нашри унга ушбу ўйин учун жуда паст, 4,5 балл баҳо берди.

Кейинги турда "Милан" ўз майдонида "Лацио"ни қабул қилса, "Интер" Пизага сафар қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Зоммернинг хатоси Интерни мағлубиятга олиб келди