date

Атлетико Галлахерни сотишга тайёр

Атлетико Галлахерни сотишга тайёр
Мадриднинг "Атлетико" жамоаси марказий ярим ҳимоячиси Конор Галлахер жамоани қишки трансфер ойнасида тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Лайалл Томас хабар бермоқда.

Манбалларга кўра, Англия Премьер-лигасининг бир қанча клублари яқинлашиб келаётган қишда Галлахерни сотиб олишга ҳаракат қилишади. "Атлетико" 25 ёшли ярим ҳимоячини январ ойида қўйиб юборишга тайёр, аммо фақат тўлиқ трансфер шартномаси асосида, ижарага бериш таклифлари қабул қилинмайди.

Жорий мавсум Галлахер барча мусобақалар доирасида 17 ўйинда майдонга тушиб, иккита гол уришга эришди. Ярим ҳимоячининг "Атлетико" билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг июн ойигача амал қилади.

Transfermarkt портали футболчининг қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Атлетико Галлахерни сотишга тайёр