
Италия терма жамоаси, "Милан" ва "Inter" клубларининг собиқ дарвозабони Лоренсо Буффон 96 ёшида юрак хуружидан вафот этди. Бу ҳақда “Quotidiano Sportivo” нашри хабар берди.
У машҳур дарвозабон Жанлуижи Буффоннинг бобосининг амакиваччаси бўлган. Лоренсо Буффон навбатдаги туғилган кунига бир ойдан кам вақт қолганда ҳаётдан кўз юмди.
"Милан" ва "Inter" клублари Буффон хотирасига ўз расмий сайтларида ва ижтимоий тармоқларда эсдалик постларини эълон қилди. У 1949–1959 йилларда “Милан” сафида, 1960–1963 йилларда эса “Inter” сафида ҳаракат қилган.
Унинг фаолияти давомида 5 марта Италия чемпиони бўлган ва 1 марта Лотин кубогини қўлга киритган. Италия терма жамоаси сафида 15 ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол ўтказиб юборган.
Футболчилик фаолиятини якунлагач, Лоренсо бир неча кичик жамоаларда мураббийлик қилган. Шунингдек, у “Милан” клуби таркибида скаут сифатида ҳам фаолият юритган.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.