
Бугун, 25-ноябр куни, афсонавий футболчи Диего Марадонанинг вафот этганига 5 йил тўлди. Марадона 2020-йилда, 60 ёшида ҳаётдан кўз юмган эди.
Диего Марадона футболчи сифатида "Аргентинос Хуниорс", "Бока Хуниорс", "Барселона", "Наполи", "Севилья" ва "Ньюэлз Олд Бойз" жамоаларида тўп сурган. У кўплаб совринлар, жумладан, 1986-йилда Аргентина терма жамоаси билан Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.
Ўша мундиал финалида Аргентина Германия Федератив Республикасини 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Марадона ўз ўйинлари билан миллионлаб инсонларга илҳом бағишлаган.
Уни XX асрнинг энг яхши футболчиларидан бири деб ҳисоблашади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.