date

Кунде нега "Барселона"ни танлаганини тушунтирди


Ҳимоячи Жюль Кунде 2022-йил ёзида нега "Барселона"ни танлагани ҳақида фикр билдирди. "Хави билан суҳбатим жуда ёқимли ва мазмунли бўлди.

Вақт қандай ўтганини ҳам сезмадим, бу ҳар доим яхши аломат. Биз асосан футбол ҳақида гаплашдик.

Мен футбол ҳақида гапиришни яхши кўраман, айниқса Хави каби мураббий билан. У футбол тарихидаги энг яхши ўйинчилардан бири бўлган.

Мен Томас Тухел билан ҳам гаплашдим ва у мени жамоасида кўришни истаяётганини ҳис қилдим. Лекин Хавининг ёндашуви менга кўпроқ маъқул бўлди", – деди Кунде Goal нашри билан суҳбатда.

Кунде, шунингдек, "Челси"да у қанот ҳимоячиси сифатида кўрилганини, "Барселона"да эса марказий ҳимоячи сифатида кўрилганини қўшимча қилди. Бу ҳам француз футболчисининг қарорига таъсир қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кунде нега "Барселона"ни танлаганини тушунтирди