
Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси Сергей Киряков "Бавария" ҳужумчиси Гарри Кейннинг "Олтин тўп"ни қўлга киритиш имконияти ҳақида фикр билдирди. Мутаҳассис бу ҳақда "Евро-Футбол.Ру" интернет нашрига берган интервьюсида айтди.
"У ҳеч қачон "Олтин тўп" соҳиби бўлолмайди. Месси ва Роналду даврида ҳеч ким бу совринни қўлга кирита олмаган, фақат Модрич бундан мустасно эди.
Энди Ямал ва Мбаппе даври бошланмоқда. Бу даврда ҳам рақобатга киришиш осон эмас.
Ўша Левандовски, ўз вақтида Кейн билан солиштирганда, анча кучлироқ баҳоланган эди, аммо у ҳам "Олтин тўп"ни юта олмади. Ҳозир Левандовски фаолиятининг сўнгги босқичида, аммо Ямал ва Мбаппе даври етиб келди.
Бундан ташқари, Винисиусни ҳам унутмаслик керак. Гарчи бразилиялик футболчи бироз пасайган бўлса-да, барибир "Олтин тўп" учун курашга қўшилиши мумкин", - деди Киряков.
2025-йилда "Олтин тўп" соврини ПСЖ клуби виннери Усмон Дембелега топширилди. Рейтингда "Барселона" вакили Ламин Ямал иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, учинчи ўринни Дембелининг жамоадоши Витиния банд этди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.