
Бавария ҳужумчиси Гарри Кейн ўз келажаги ҳақида фикр билдирди. Кейннинг амалдаги шартномаси 2026/2027 йилги мавсум охиригача мўлжалланган.
"Шошилишнинг ҳожати йўқ. Мюнхенда ўзимни ҳақиқатан ҳам бахтли ҳис қилаяпман, бу менинг ўйинимдан ҳам аён.
Агар қандайдир музокаралар бўлса, кўрамиз. Лекин ҳозирча кейинги мавсум ҳақида ўйламаяпман.
Ҳозирги эътиборим ёзги Жаҳон чемпионатида. Ушбу мавсумдан кейин бирор нарса ўзгариши эҳтимоли жуда кам.
Бавария мухлислари хавотирга тушиши керакми? Ўйлашимча, йўқ", - деди Кейн Bild нашрига.
Гарри Кейн "Бавария" сафида жами 114 ўйинда майдонга тушиб, 109 та гол урган ва жамоадошларига 29 та голли узатма берган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.