date

Гарри Кейн Барселона ҳақида гапирди


Матбуотда Гарри Кейн "Барселона" жамоасида Роберт Левандовскини келаси ёзда алмаштириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Инглиз ҳужумчиси бу борада ўз фикрини билдирди.

"Менда ҳеч ким билан алоқа бўлмади. Ҳеч ким менга боғланмади.

Мавжуд вазиятдан жуда мамнунман, ҳатто ҳали Бавария билан келишув ҳақида гаплашмаганимизга қарамай", деди Кейн Bild нашрига. Эслатиб ўтамиз, Гарри Кейннинг "Бавария" билан амалдаги шартномаси 2027-йил ўртасигача амал қилади.

Жорий мавсумда 32 ёшли футболчи мюнхенликлар сафида 18 та ўйинда қатнашиб, 24 та гол урди ва 3 та голли узатма берди. Transfermarkt портали Кейннинг трансфер нархини 75 миллион евро деб баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гарри Кейн Барселона ҳақида гапирди