
"Реал" жамоаси дам олиш кунлари Ла Лига мусобақасида "Эльче" меҳмони бўлиб, 2:2 ҳисобига дуранг ўйнади. RMC Sport манбасининг DAZNга таяниб хабар беришича, мадридликлар ҳужумчиси Килиан Мбаппе ўйин тугаганидан сўнг бош ҳакамни ҳақорат қилган бўлиши мумкин.
Маълумотларга кўра, Мбаппе ҳакамдан узоқлашиб кетар экан, бир неча бор француз тилида “ифлос аблаҳ” деган сўзларни айтган. Атрофдагилар француз тилини билмаганликлари сабабли, унинг сўзларини тушунмаган бўлишлари мумкин.
Агар интизомий қўмитаси бу ҳодиса юзасидан тергов бошласа, Мбаппе жазога тортилиши эҳтимолдан холи эмас. Ҳозирча Килиан фақатгина ҳиссиётларга берилиб сариқ карточка олган.
Ҳозирда "Реал" Испания Ла Лигасида пешқадамлик қилмоқда, "Барселона" эса бир очко орқада. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.