
Мадриднинг "Реал" клуби марказий ҳимоячиси Дин Хойсен жароҳати туфайли сафдан чиқди. 20 ёшли футболчи тўрт бошли мушакларидан жароҳат олгани сабабли эртага бўлиб ўтадиган Чемпионлар Лигаси доирасидаги Грециянинг "Олимпиакос" жамоасига қарши ўйинни ўтказиб юборади.
Бу ҳақда Marca нашри хабар берди. Манбанинг қўшимча қилишича, испаниялик футболчи Ла Лига доирасидаги "Жирона"га қарши ўйинда (30-ноябр) ҳам майдонга тушиши гумон.
Бундан ташқари, 3-декабр куни бўлиб ўтадиган "Атлетик" Бильбаога қарши ўйинда иштирок этиши ҳам сўроқ остида қолмоқда. Якшанба куни Дин Хойсен "Эльче"га қарши ўйинда гол уриб, "Реал"ни мағлубиятдан қутқаришга ёрдам берди (2:2).
Ёш футболчи ушбу мавсум бошидан буён "қироллик клуби" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.