
Челси ҳужумчиси Лиам Делап Чемпионлар лигасидаги илк голини нишонлади. 22 ёшли футболчи "Барселона"га қарши ўтказилган уй учрашувида 73-дақиқада гол уриб, жамоаси ҳисобидаги устунликни 3:0 кўринишига олиб келди.
Англиялик футболчининг энг нуфузли Еврокубокдаги ушбу дебют голи турнирдаги учинчи ўйинида юзага келди. Аввалги биринчи ўйини 2022 йил бошида "Манчестер Сити" сафида бўлиб ўтган эди.
Лиам Делап жорий йилнинг июн ойида "Ипсвич"дан "Челси"га 35,5 миллион евро эвазига трансфер қилинди. Ҳозиргача у Энсо Мареска бошқарувидаги жамоа учун ўтказган 14 ўйинда 2 та гол уришга муваффақ бўлди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.