date

Кукурелья Ямални чўнтагига солиб қўйди

Кукурелья Ямални чўнтагига солиб қўйди
Челси дарвозабони Роберт Санчес Чемпионлар Лигаси доирасида ўтказилган Челси ва Барселона ўртасидаги учрашув ҳақида ўз фикрларини билдирди. Унда "кўклар" ўз майдонида каталонияликларни йирик ҳисобда мағлубиятга учратишди (3:0).

Ушбу ўйинда Марк Кукурелья 18 ёшли қанот ҳужумчиси Ламин Ямални тўлиқ назорат остида ушлаб, учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Ўйиндан сўнг Лондон клуби дарвозабони ўзаро испан футболчилар дуэлига нисбатан жасоратли фикр билдирди: "Бугун Кукурелья Ямални чўнтагига солиб қўйди", – дея Роберт Санчеснинг сўзларини Фабрицио Романо келтириб ўтди.

Шунингдек, учрашувнинг 44-дақиқасида Барселона Роналд Араухонинг четлатилишидан сўнг бир футболчига кам бўлиб қолди. Уругвайлик ҳимоячи иккинчи сариқ карточка сабаб майдонни тарк этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кукурелья Ямални чўнтагига солиб қўйди