
Челси бош мураббийи Энсо Мареска жамоасининг Барселона устидан Чемпионлар Лигаси учрашувидаги 3:0 ҳисобида қўлга киритилган ғалабасидан сўнг жамоанинг ўсишини ижобий баҳолади. "Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидаги ғалаба футболчиларимизга ишонч бағишлади.
Ўтган мавсумда биз Конференциялар Лигаси мусобақасида иштирок этган эдик ва футболчиларга ҳар қандай турнирда ғалаба қозониш зарурлигини айтгандим. Ғалаба қозониш – бу ғалабага интилувчан менталитетни шакллантиришнинг ягона йўли.
Қайси мусобақада қатнашишингиздан қатъи назар, фақат ғалаба орқали керакли муносабатни ривожлантирасиз. Ҳозирги пайтда биз ўтган мавсумдан кўра яхшироқ ўйнаяпмиз", – деди Мареска The Touchline нашрига берган интервьюсида.
Челси жамоаси Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг беш туридан сўнг 10 очкога эга ва турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.