date

Ла Лига: Янги даврнинг қаҳрамонлари Ямал ва Мбаппе

Ла Лига: Янги даврнинг қаҳрамонлари Ямал ва Мбаппе
Роналду ва Месси номи нафақат "Реал" ва "Барселона" рақобати билан боғлиқ, балки улар Испаниянинг Ла Лига тарихида олтин саҳифа очган буюк футболчилар сифатида ҳам танилган. Ҳар бир "Эл-Класико" миллионлаб мухлисларни ўзига жалб қилган ва бу ўйинларда Роналду ёки Мессининг мўъжизавий ҳаракатлари натижани ҳал қиларди.

Иккала супер юлдуз футболни тарк этганидан сўнг, Ла Лига ўзининг янги қаҳрамонларини кутарди. Ниҳоят, Ламин Ямал ва Килиан Мбаппе майдонга чиқишди.

"Евро-Футбол.Ру" таҳлилига кўра, Ямал ва Мбаппе рақобати Ла Лига тарихида янги даврни бошлаб бериши мумкинми? Нима учун айнан Ямал ва Мбаппе Месси ва Роналду рақобатининг ворислари сифатида кўрилмоқда?

Бу саволга аниқ жавоб бериш қийин, аммо бугунги кунда улар Ла Лиганинг бош юлдузларига айланишган. Ямал — "Барселона"нинг ёш истеъдоди, Мбаппе эса — "Реал Мадрид" томонидан узоқ вақтдан бери кутилган футболчи.

Мбаппе ўзининг кучли ва тезкор ўйин услуби билан Роналдуни эслатади, Ямал эса ижодкорлик ва ўзига хослиги билан Мессини ёдга солади. Ушбу янги рақобатнинг асосий саҳнаси, албатта, "Эл-Класико" бўлиб қолмоқда.

"Барселона" ва "Реал" ўртасидаги ўйинлар ҳар доим афсонавий бўлиб келган. Шундай экан, ушбу икки футболчи ўртасидаги рақобат ҳам "Эл-Класико" доирасида йирик воқеага айланиши эҳтимолдан холи эмас.

Келгуси беш-етти йил ичида Ямал ва Мбаппе "Олтин тўп" учун асосий даъвогар бўлишлари мумкин. Шу билан бирга, улар ҳозирча Месси ва Роналду даражасига етмаган.

Месси ва Роналду ўз даврларида кўплаб рекордларни янгилаб, йирик совринларни қўлга киритишган ва "Олтин тўп"ни бир неча бор қўлга киритишган. Ямал ва Мбаппе учун бу фақат бошланиш.

Аммо агар улар, масалан, Чемпионлар Лигаси финалида "Эл-Класико"да тўқнаш келсалар ва ўйиннинг тақдирини ҳал қилсалар, у ҳолда янги достон тезда афсонага айланиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ла Лига: Янги даврнинг қаҳрамонлари Ямал ва Мбаппе