date

Моуриньо "Аякc" устидан муҳим ғалаба учун мақтаниб қўйди...

Моуриньо "Аякc" устидан муҳим ғалаба учун мақтаниб қўйди...

Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичининг бешинчи турида Жозе Моуриньо раҳбарлигидаги «Бенфика» Амстердамда қийин сафарга чиқиб, «Аякс»га қарши муҳим ва таъсирли ғалабани қўлга киритди. Лиссабонликлар 2:0 ҳисобида зафар қучди ва бу натижа жамоанинг гуруҳдаги имкониятларини янада жонлантириб юборди.

"Бенфика"га ғалаба келтирган голлар Самуэль Даль ва Леандру Баррейру ҳисобига ёзилди. Ҳар икки футболчи ҳам жамоанинг жонланишида ва ўйин руҳиятини кўтаришда катта рол ўйнади.

Моуриньо: “Бу нафақат ҳисоб, балки эмоционал устунлик эди”

Учрашувдан кейин Жозе Моуриньо ўзига хос услубда ўйин бўйича мулоҳазаларини билдириб ўтди:

«Беллашув бошида киритилган гол нафақат ҳисобни очди, балки жамоага руҳий куч бағишлади. Гап фақат 1:0 бўлганида эмас — эмоционал устунлик биз томонда бўлди. Мусобақа нуқтаи назаридан бу ғалаба биз учун ҳаётбахш аҳамиятга эга. Агар дуранг бўлганида ҳам бизни жиддий қийинчиликлар кутарди».

Моуриньо шунингдек гуруҳдаги вазият ҳақида ҳам фикр билдирди:

«Менимча, умумий босқичда тўққиз очко тўпласак, кейинги босқичга чиқиш имконимиз юқори бўлади. Бизга яна иккита ғалаба зарур».

“Аякс 150 дақиқа ўйнаса ҳам, гол уролмасди”

Моуриньо учрашув якунида «Аякс»нинг ҳужумлардаги ночорлиги ҳақида кескин фикр билдирди:

«Менда шундай ҳиссиёт пайдо бўлдики, агар “Аякс” 150 дақиқа ўйнаганда ҳам, тўпни дарвозага кирита олмасди. Улар бугун гол уриш қобилиятига эга эмасдек кўринди. Биз эса муносиб ўйин кўрсатдик. Бундай ғалабани нишонлаш жуда ёқимли».

Мағлубиятлар сериясига нуқта қўйилди

Таъкидлаш жоизки, «Бенфика» Моуриньо қўл остида Чемпионлар лигасида кетма-кет тўртта мағлубиятдан кейин илк марта ғалабани қўлга киритди. Бу натижа жамоага нафақат очко, балки ишонч, кайфият ва янги куч берди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Моуриньо "Аякc" устидан муҳим ғалаба учун мақтаниб қўйди...