date

Хайкин – Чемпионлар Лигаси энг яхши дарвозабони

Хайкин – Чемпионлар Лигаси энг яхши дарвозабони
Чемпионлар Лигаси бешинчи турида Норвегиянинг "Будё-Глимт" клуби ўз уйида "Ювентус"га 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Гарчи жамоа мағлубиятга учраган бўлса-да, мезбонлар сафида энг яхши ўйинчи россиялик дарвозабон Никита Хайкин бўлди, у 12 зарбани қайтаришга муваффақ бўлди.

Opta Sports маълумотларига кўра, ушбу мавсумда Чемпионлар Лигасидаги энг яхши дарвозабон хатларни бартараф этиш кўрсаткичи бўйича айнан Хайкин ҳисобланади. Россиялик посбон 10 та гол ўтказиб юборган бўлса, унга қарши аниқланган xGoT кўрсаткичи 15,1 га тенг бўлган.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Хайкин (5,1) бу борада иккинчи ўринда турган "Қайрат" дарвозабони Темирлан Анарбековдан (3,8) анча олдинда. Учинчи ўринни эса "Марсел" посбони Херонимо Рули (2,9) эгаллаб турибди.

Чемпионлар Лигасининг навбатдаги турида "Будё-Глимт" сафарда Дортмунднинг "Боруссия" жамоасига қарши майдонга тушади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Хайкин – Чемпионлар Лигаси энг яхши дарвозабони