date

Арсенал Габриэль Жезусни сотишга тайёрланмоқда


Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳужумчи Габриэль Жезуснинг келажаги борасида қарор қабул қилди. Бразилиялик футболчи тиззасидан олган жиддий жароҳатдан сўнг яқин орада сафга қайтиши кутилмоқда.

Шунга қарамай, "канонирлар" уни қишки трансфер ойнасида сотишни режалаштиришмоқда. Бу ҳақда Transfer News Live нашри Football Insider манбасига таяниб хабар берди.

Жезуснинг сотилиши "Арсенал" бюджетига янги ўйинчилар билан кучайтириш учун қўшимча маблағ билан таъминлайди. Ҳужумчининг бошқа клубга ўтиши эса унга мунтазам ўйин амалиёти ва 2026-йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиш имконини яратади.

Transfermarkt портали 28 ёшли Габриэль Жезуснинг трансфер қийматини 25 миллион евро деб баҳоламоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Арсенал Габриэль Жезусни сотишга тайёрланмоқда