date

Италиялик журналист "Интер" кучини эътироф этди


Италиялик журналист Риккардо Лионето Европа футболи бўйича "Евро-Футбол.Ру" интернет нашрига "Интер" ва "Атлетико" ўртасидаги Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 5-тур учрашуви олдидан ўз фикрларини билдирди. "Милан"га қарши ўйинда "Интер" кўпроқ натижага эришиши керак эди.

Жуда кўп имкониятлар юзага келган бўлса-да, улар голга айлантирилмади, ҳатто пенальти ҳам голга айланмади. Катта ўйинларда омад етишмай қолгандек туюлади.

Аммо бу серияни "Атлетико"га қарши ўйинда тўхтатиш жуда муҳим. Тўғрисини айтсам, ҳозирда "Интер" Италиядаги энг кучли жамоа, буни мен, "Милан"ни қўллаб-қувватловчи инсон сифатида айтаяпман, шунинг учун бу фикримда холисман," деди Лионето.

Эслатиб ўтамиз, Италия А Сериясининг сўнгги турида "Интер" ўз майдонида "Милан"га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганди. "Атлетико"га қарши учрашув бугун Москва вақти билан соат 23:00да бошланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Италиялик журналист "Интер" кучини эътироф этди