
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе "Олимпиакос"га қарши ўйинда 7 дақиқа ичида хет-трик қайд этиб, учрашувнинг боришини буткул ўзгартириб юборди. Юнон жамоаси 8-дақиқада ҳисобни очди, аммо "Реал" 22-дақиқада дуррангни тиклади, шундан сўнг 24-дақиқада Мбаппе "қироллик клуби"ни олдинга олиб чиқди.
Орадан беш дақиқа ўтиб, франциялик форвард яна гол уриб, хет-трикни расмийлаштирди. Шу тариқа, Мбаппе Чемпионлар Лигаси жорий мавсуми тўпурарлари пойгасида етакчиликни қўлга олди.
У 8 та гол билан "Галатасарой" ҳужумчиси Виктор Осимхендан (6 гол) ўзиб кетди. Эслатиб ўтамиз, "Реал" ғалаба қозонса, 5 турдан сўнг очколарини 12 тага етказади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.