Арне Слот ишдан бўшашдан хавотирда эмас

“Ливерпул” бош мураббийи Арне Слот Чемпионлар лигаси доирасида ПСВга қарши ўйинда 1:4 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг ишдан бўшатилиш эҳтимоли ҳақида гапирди. "Қизиллар" кетма-кет учинчи ўйинда йирик ҳисобда мағлуб бўлишди.
Ушбу муваффақиятсизликлар нидерландиялик мураббийга бўлган босимни оширган бўлса-да, у ўзини хотиржам тутмоқда. "Йўқ, мен [ишдан бўшатилиш эҳтимоли] ҳақида хавотирланмаяпман.
Мен бошқа нарсаларга эътибор қаратганман ва ишда қолиш ҳақида ўйламаяпман", – деди Слот The Touchline нашрига берган интервьюсида. "Ливерпул" Чемпионлар лигаси умумий босқичида 13-ўринда, Англия Премьер-лигасида эса 12-ўринда жойлашган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг