Симоне Индзаги Саудияда мағлубиятсиз давом этмоқда

Симоне Индзаги Саудияда мағлубиятсиз давом этмоқда
Италиялик мураббий Симоне Индзаги ўз малакасини яна бир бор исботламоқда – у янги жамоаси "Ал-Ҳилол" билан ҳали бирор марта ҳам мағлубиятга учрагани йўқ. Саудия Арабистони чемпионатининг тўққиз тури ўтказилиб, Симоне жамоаси еттита ўйинда ғалаба қозонди.

Шунга қарамай, "Ал-Ҳилол" ҳозирча турнир жадвалида пешқадам эмас. Чунки Криштиану Роналду жамоаси "Ал-Наср" барча тўққизта ўйинда ғалаба қозонган.

Индзаги жамоаси эса сентябр ойида икки марта дуранг қайд этган. Турнир жадвалининг етакчи жамоалари ўртасидаги тўғридан-тўғри учрашув январ ойи ўрталарида бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Симоне Индзаги илгари Миланнинг "Интер" клубини бошқарган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар