date

Бернарду Силва Миланга ўтиши мумкин


Португалиялик ярим ҳимоячи Бернарду Силва саккиз йиллик фаолиятидан сўнг "Манчестер Сити"ни тарк этади. Pianetamilan.it хабарига кўра, унинг кейинги манзили Италия чемпионати бўлиши мумкин.

"Милан" клуби футболчини ўз сафига қўшишга қизиқиш билдирган ва унинг исми трансфер рўйхатига киритилган. Шунингдек, манбага кўра, вазиятни "Ювентус" бош мураббийи Лучано Спалетти ҳам кузатмоқда.

Аммо асосий муаммолардан бири футболчининг молиявий талабларига боғлиқ бўлиши мумкин. У "Манчестер Сити"да йиллик 10 миллион евродан кўпроқ маош олади ва маошнинг кескин камайишига рози бўлиши даргумон.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Бернарду Силва Миланга ўтиши мумкин