18:19 / 25.01.2017
5 851

«Australian open». Ярим финалчилар аниқ бўлди

«Australian open». Ярим финалчилар аниқ бўлди

Мельбурн шаҳрида давом этаётган «Australian open»нинг эркаклар ўртасидаги мусобақасида ярим финалчилар номи аниқ бўлди.

Биринчи ярим финал Швейцария жуфтлигидан иборат бўлди: Рожер Федерер Стэн Вавринкага қарши ўйнади. Федерер чорак финалда германиялик Миша Зверевни мағлуб этган бўлса, Вавринка Жо-Уильфрид Цонгани мағлуб этди.

Бугун бўлиб ўтган чорак финалда Рафаэль Надаль турнирнинг 3-ракеткаси Милош Раонич (Канада)ни мағлубиятга учратди. Истоминни мағлуб этган болгариялик Григор Димитров бельгиялик Давид Гоффинни мусобақадан чиқариб юборди. Иккинчи финал йўлланмаси учун Надаль ва Димитров ўртасида ўйин бўлиб ўтади.

Australian open, эркаклар, яккалик, чорак финал
Рожер Федерер - Миша Зверев - 3:0 (6-1, 7-5, 6-2)
Стэн Вавринка - Жо-Уильфрид Цонга - 3:0 (7-6 (2), 6-4, 6-3)
Григор Димитров - Давид Гоффин - 3:0 (6-3, 6-2, 6-4)
Рафаэль Надаль - Милош Раонич - 3:0 (6-4, 7-6 (7), 6-4)

Ярим финал
Рожер Федерер - Стэн Вавринка
Рафаэль Надаль - Григор Димитров

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Australian open». Ярим финалчилар аниқ бўлди