
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Грециянинг "Олимпиакос" жамоаси мухлисларининг хатти-ҳарактига ўз муносабатини билдирди. Чоршанба куни "қироллик клуби" Грецияда 4:3 ҳисобига ғалаба қозонди.
Мбаппе бу баҳсда тўртта гол уриб, покер қайд этди. Ўйиндан аввал маҳаллий мухлислар француз тилида жуда ёмон акцент билан ҳақоратли қичқириқлар қилишди.
"Ҳа, мен қизиш пайтида жуда ёмон акцентда айтилган ҳақоратли қичқириқларни эшитдим. Лекин ҳаммаси жойида, мен ўзимни ўйинга қаратдим ва майдонда ўзимни кўрсатдим.
Натижада яхши кайфиятда кетмоқдаман", – деди УЕФА томонидан ўйиннинг энг яхши футболчиси сифатида мукофотланган Мбаппе. Якшанба куни "Реал" навбатдаги учрашувини Ла Лига доирасида "Жирона"га қарши ўтказади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.