date

Мбаппе: Роналдудан ҳали анча орқадаман

Мбаппе: Роналдудан ҳали анча орқадаман
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе собиқ клуб юлдузи Криштиану Роналду билан солиштиришлар борасида ўз фикрини билдирди. Чоршанба куни франциялик футболчи Грециянинг "Олимпиакос" клубига қарши ўйинда покер қайд этиб, яна бир бор "Реал"нинг ва Чемпионлар лигаси тарихининг энг яхши тўпурари билан таққосланди.

"Роналду? "Реал"да у эришган даражага етиш учун ҳали узоқ йўлни босиб ўтишим керак", – деди 26 ёшли ҳужумчи Мадрид Xtra нашрига берган интервьюсида.

Килиан Мбаппе жорий Чемпионлар лигаси мавсумида энг яхши тўпурарлар рўйхатида ишончли пешқадамлик қилмоқда. У гуруҳ босқичидаги беш ўйинда 9 та гол киритишга муваффақ бўлган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мбаппе: Роналдудан ҳали анча орқадаман