
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоа бош мураббийи Хаби Алонсонинг истеъфоси ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди. "Одамлар жуда кўп гапиришади.
Биз мураббийимизни қўллаб-қувватлашимиз керак. Биз бир жамоа бўлиб ўзимизни ва мураббийимизни, шунингдек, унинг штабидаги мутахассисларни ҳимоя қилишимиз лозим", — дейди Мбаппенинг сўзларини журналист Фабричио Романо келтиради.
УЕФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг бешинчи турида "Реал" сафарда Грециянинг "Олимпиакос" клубини 4:3 ҳисобига мағлуб этди. Мазкур учрашувда Мбаппе покер (тўртта гол) муаллифи бўлди.
30-ноябрь куни "Реал" ўзининг навбатдаги учрашувини ўтказади. Испания Ла Лигасининг 14-тури доирасида "Қироллик клуби" "Жирона"га қарши майдонга тушади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.