
Ливерпуль Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи доирасида ўз майдонида Голландиянинг ПСВ жамоасидан 1:4 ҳисобида мағлубиятга учради. Opta Sports маълумотига кўра, мерсисайдликлар 72 йил аввалги клуб антирекордини такрорлашди.
Клуб 1953 йилдан бери биринчи марта кетма-кет учта ўйинда камида 3 тадан тўп фарқи билан ютқазди. Эслатиб ўтамиз, ушбу омадсизликдан олдин инглиз гранди Премьер-лигада Манчестер Сити ва Ноттингем Форестга 0:3 ҳисобида ютқазганди.
Англия чемпионатида Слот шогирдлари 12 турдан сўнг 18 очко жамғарган бўлса-да, Ливерпуль айни дамда Премьер-лига турнир жадвалида атиги тўққизинчи ўринни эгаллаб турибди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.