Норвегия мураббийи Хайкиннинг дебютига изоҳ берди

Норвегия терма жамоаси мураббийлар штаби аъзоси Фруде Грудос россиялик дарвозабон Никита Хайкиннинг миллий жамоада ўйнаш бўйича имкониятлари ҳақида фикр билдирди. "Биз Никита билан ҳали гаплашмадик.
У яхши дарвозабон. У норвегиялик бўлгандан сўнг, бошқа дарвозабонлар каби терма жамоада ўйнаш имконига эга бўлади", - деди мураббий Odds.ru нашрига берган интервьюсида.
Маълум бўлишича, Хайкин ҳозирда Норвегия паспортини олиш жараёнидан ўтмоқда. Норвегия чемпионатида Никита "Будё-Глимт" жамоаси шарафини ҳимоя қилади.
Жорий мавсумда у 38 ўйинда майдонга тушиб, 43 гол ўтказиб юборган ва 12 учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг