
Ливерпуль жамоаси мавсумнинг оғир даврини бошдан кечирмоқда. Сўнгги учрашувда Арне Слот бошчилигидаги жамоа УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг бешинчи турида Нидерландиянинг ПСВ клубидан 1:4 ҳисобида мағлубиятга учради.
Мазкур ўйинда "қизиллар" ўз уй майдони Анфилдда йирик ҳисоб билан таслим бўлишди. Mirror нашрининг хабар беришича, агар нидерландиялик мураббий Арне Слот истеъфога чиқарилса, Ливерпуль раҳбарияти Мадриднинг собиқ мураббийи Зинедин Зиданга таклиф билан мурожаат қилиши мумкин.
Франциялик мутахассис Реал Мадридни тарк этганидан буён иш фаолияти олиб бормаяпти. Ливерпуль УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ жадвалида 13-ўринга тушиб кетган.
Англия Премьер-лигасида эса жамоа 9-ўринни эгаллаб турибди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.