
Мадриднинг "Реал" жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоа атрофида тарқалган салбий миш-мишларга изоҳ берди. 'Майдонда бўронлар бўлиши мумкин...
лекин ҳеч ким кемадан тушмайди. Биз барчамиз бу йил биргаликда совринларни қўлга киритиш учун ҳаракатдамиз', деди Мбаппенинг сўзларини журналист Фабрицио Романо иқтибос келтирди.
Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг бешинчи турида "Реал" сафарда Грециянинг 'Олимпиакос' жамоасини 4:3 ҳисобида мағлуб этди. Жамоанинг барча голлари Мбаппе томонидан киритилди.
26 ёшли француз ҳужумчиси жорий мавсумда 18 ўйинда 22 та гол уриб, 3 та голли узатма амалга оширган. "Реал"нинг навбатдаги ўйини 30-ноябрь куни 'Жирона' жамоасига қарши бўлиб ўтади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.