
Кипрнинг "Пафос" жамоаси бош мураббийи Хуан Карлос Карседо Чемпионлар лигасининг бешинчи тури доирасида "Монако"га қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди. Франция чемпионатининг вакили билан кечган учрашув 2:2 ҳисобида якунланди.
"Бу биз учун жуда қимматли очко. Жамоамиз томонидан қўлга киритилган ҳар бир очконинг катта аҳамияти бор.
Агар хатолардан қочганимизда, бундай голларни ўтказмас эдик. Шунга қарамай, мен натижадан хурсандман ва дурангдан мамнунман", – деди Карседо, УЕФАнинг расмий сайтига берган интервьюсида.
Турнир жадвалида "Монако" ва "Пафос" ёнма-ён жойлашган бўлиб, 23- ва 24-ўринларни эгаллаб турибди. Ҳар икки жамоа 6 очкодан тўплаган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.