date

Тимо Вернер Мессининг жамоадоши бўлиши мумкин

Тимо Вернер Мессининг жамоадоши бўлиши мумкин
РБ Лейпциг ҳужумчиси Тимо Вернер ўз фаолиятини МЛСда давом эттиришни хоҳлаётгани ҳақида Bild хабар бермоқда. Манбага кўра, у Интер Майами футбол лойиҳасидан жуда таъсирланган.

Бу жамоада ҳозирда Лионель Месси ва Луис Суарес ўйнамоқда. Вернер ушбу жамоага катта қизиқиш билдираётгани ва уларга қўшилишни истаяётгани маълум қилинмоқда.

Ҳозирда Вернер 29 ёшда. У ўз клубида асосий таркибдан жой ололмаяпти ва ротация ўйинчиси ҳисобланади.

Бундеслигада у фақатгина бир марта майдонга тушиб, атиги бир дақиқа ўйнаган. Transfermarkt портали ҳозирда Вернернинг бозор қийматини атиги 5 миллион евро деб баҳоламоқда.

Сўнгги бир ярим йил давомида Вернер "Тоттенхем" сафида ижарада ўйнаган. Ёзда у "Лейпциг"га қайтиб келди.

Унинг фаолиятида "Челси"даги ўйинлари ҳам бор, шунингдек, у "Штутгарт"нинг машҳур академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Тимо Вернер Мессининг жамоадоши бўлиши мумкин