
Европа футболида Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичи 5-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Нидерландиянинг ПСВ жамоаси кутилмаганда меҳмондаги ўйинда Англиянинг "Ливерпуль" клубини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Мазкур учрашувда ҳисобни Хорватия терма жамоаси фахрийси Иван Перишич очди. 36 ёш 297 кунлик футболчи 6-дақиқада пенальтидан гол урди.
Шу тариқа у Чемпионлар Лигаси тарихида пенальтидан гол урган энг кекса футболчилар орасида учинчи ўринни эгаллади. Перишичдан кўра ушбу натижада фақатгина икки футболчи юқорироқда туради: испаниялик Серхио Рамос (37 ёш 257 кун) ва яна бир хорватиялик Лука Модрич (37 ёш 54 кун).
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.