date

Фермин Лопес 100-ўйинини нишонлади


Ла Лига доирасидаги сўнгги тур "Барселона" учун нафақат "Камп Ноу"га қайтишни, балки "Атлетик" устидан 4:0 ҳисобига ғалаба қозонишни ҳам тақдим этди. Ушбу ўйинда Фермин Лопес каталония жамоаси сафида юзинчи ўйинини ўтказди.

Футболчи мазкур муҳим воқеани "Челси"га қарши Чемпионлар лигаси ўйини учун Лондонга қилинган муваффақиятсиз сафардатн сўнг, жамоа машғулотларга қайтган куни нишонлашга қарор қилди. Жисмоний шикастланишига қарамай, Лопес машғулотда иштирок этди ва унга махсус юбилей футболкаси топширилди.

Ушбу футболка ҳар қандай футболчи учун муҳим бўлган ушбу босқични эслатиб туради. Эслатиб ўтамиз, Фермин Лопес "Барселона" таркибида 2023 йилдан буён ўйнаб келмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Фермин Лопес 100-ўйинини нишонлади