
Атлетик Бильбаонинг винегери Нико Уильямс ёзги трансфер ойнасида Барселона каби катта клубнинг қизиқишига қарамай, ўз жамоаси билан шартномасини узайтириш қарорини қабул қилди. Футболчининг айтишича, бу қарор шахсий ҳис-туйғулари ва Бильбао шаҳри билан бўлган кучли алоқалари асосида қабул қилинган.
Уильямс ўзини футболчи ва инсон сифатида шакллантирган шаҳарда қолишни афзал кўрганини таъкидлади. "Атлетик"да меҳнатни қадрлаш, камтарлик ва оилавий қадриятлар каби тамойилларни ўрганганини айтиб, барча муҳим қарорларни яқинлари билан маслаҳатлашиб қабул қилишини қўшимча қилди.
"Клуб ва Бильбао менинг ҳаётимдаги барча нарсани англатади. Мен ҳар доим ўз ҳис-туйғуларимга ишонаман ва юрагимни тинглайман.
Оила мен учун жуда муҳим, яқинларим билан маслаҳатлашиш орқали қарорлар қабул қиламан," - деди футболчи GQ Espana нашрига берган интервьюсида. Жорий мавсумда Испания Ла Лигасида Нико Уильямс 9 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатма амалга оширди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.