date

Слот футболчилар ҳолати ҳақида гапирди


“Ливерпул” бош мураббийи Арне Слот жамоа таркибидаги бир неча футболчиларнинг соғлиги юзасидан изоҳ берди. "Вирц эртага реабилитациянинг сўнгги кунини ўтказади.

Агар ҳаммаси яхши ўтса, шанба куни у жамоа билан машғулотларга қўшилади. Алиссон бугун жамоа билан машғулот ўтказди.

Умид қиламизки, у дам олиш кунлари ўйинга тайёр бўлади. Экитике бугун тикланиш жараёнини ўтказди.

Унинг жароҳати жиддий эмас, деб ўйлаймиз", - деди Слот матбуот анжуманида. Эслатиб ўтамиз, Уго Экитике "Ливерпул"нинг ПСВга қарши ўйинида (1:4) алмаштирилган эди.

Мерсисайдликларнинг кейинги ўйини 30-ноябрь куни "Вест Хем"га қарши бўлиб ўтади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слот футболчилар ҳолати ҳақида гапирди