
Мадриднинг "Реал" жамоаси ниҳоят Пирейда "Олимпиакос" устидан ғалаба қозонди. Меҳмонлар маҳаллий жамоа дарвозасига тўртта тўп киритишди, бу эса учрашувда ғалаба қозониш учун етарли бўлди, ҳатто ўз дарвозаларига учта гол ўтказиб юборишларига қарамай.
Ушбу ғалаба "Реал" учун Пирейда Европа турнирлари доирасидаги бешинчи уринишда қўлга киритилди. Мазкур жамоалар Европа миқёсида илк бор 1997 йил 5 ноябрда Чемпионлар Лигаси доирасида Пирейда тўқнаш келишган эди.
Ўша учрашув 0:0 ҳисобида якунлангди. Кейинчалик, 1999 йил 15 сентябр куни ўйин 3:3 ҳисобидаги дуранг билан тугади.
2005 йил 6 декабрда эса "Олимпиакос" "галактикос" устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 2007 йил 6 ноябр куни ўтказилган учрашув яна 0:0 ҳисобида дуранг бўлди.
Мадридликлар Европа турнирлари доирасида сафарда ғалаба қозониш учун энг узоқ вақтни "Милан" билан ўйинларда кутган. "Реал"нинг "Милан"га қарши сафардаги илк ғалабаси саккизинчи ўйинда рўй берган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.