
Барселона клуби футбол академияси "Ла Масия" ҳар доим истеъдодли футболчиларни етиштириб келади. Ҳозирда бу академиянинг энг кўп тилга олинаётган номи 11 ёшли футболчи Дестини Косисо бўлиб, у ўтган мавсум давомида ақл бовар қилмас 145 та гол уришга муваффақ бўлди.
Бу натижа кўплаб мутахассисларнинг эътиборини тортди. Дестинининг шахсий агенти машҳур менежер Пини Захави бўлиб, у Роберт Левандовский билан ҳам ишлайди.
Академия ўзининг келажагини кафолатлаш мақсадида Дестини билан Nike компанияси орқали ҳомийлик шартномасини имзолади. Ушбу шартнома ёш истеъдоднинг кейинги ривожланиш босқичларини молиялаштиришга хизмат қилади.
Испанияда бу воқеа кичик можаро келтириб чиқарди. Кўпчилик 11 ёшли футболчи учун бундай эътибор ва шартномаларни ортиқча деб ҳисоблади.
Бироқ, Пини Захави бу вазиятни юмшатишга муваффақ бўлди ва можаро бартараф этилди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.