date

Роналду Испаниянинг ММА лигасига сармоя киритди


Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду яна бир истиқболли лойиҳага сармоя киритди — Испаниянинг UFC лигасига, яъни ММА (аралаш жанг санъати)нинг маҳаллий аналогига. 2019-йилда ташкил этилган Испания лигаси қисқа вақт ичида катта машҳурликка эришди, натижада Роналду ушбу лойиҳа истиқболли эканини кўриб, унинг акциядори бўлишга қарор қилди.

“ММА айнан мен яхши кўрадиган ва ишонадиган нарсаларни акс эттиради — интизом, ҳурмат, чидамлилик ва мукаммалликка интилиш”, — деди Роналду. Серия ташкилотчилари Роналду билан келишувни тасдиқлаб, афсонавий ҳужумчи ушбу сериянинг ривожланишига ва миллионлаб инсонларнинг ҳаётини яхшилашга ёрдам беришини таъкидлашди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду Испаниянинг ММА лигасига сармоя киритди