date

Коливанов: Барселона кучли ўйин намойиш қилмоқда


Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси Игорь Коливанов жорий мавсумда Испания чемпионатида "Барселона"нинг ўйинлари ҳақида фикр билдирди. Мутаҳассис ўз мулоҳазаларини "Евро-Футбол.Ру" интернет нашрига берган интервьюсида баён қилди.

"Агар сиз доим шундай ўйнасангизки, сизни мағлуб этишнинг имкони бўлмаса, ҳамма нарса осонлик билан қўлга киргандек туюлади. Сўнгги икки йилда, хусусан, Испания чемпионатида "Барселона" рақибларини осонлик билан мағлуб этмоқда.

Натижада, улар ўзлари ҳам осон ғалабалардан чарчашади. Ба’зи жамоалар учун эса "Барселона"ни мағлуб этиш йил давомида мухлисларни хурсанд қилишга етади.

"Севилья"га 1:4 ҳисобида мағлуб бўлганларини эсланг, "Барселона" футболчилари ўзлари ҳам бундай босимга дуч келишларини кутмаган", - деди Коливанов. Ла Лига турнир жадвалида "Барселона" 13 та турдан кейин 31 очко тўплаган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда.

Пешқадам "Реал"дан фарқ атиги бир очкони ташкил этади. Каталония клуби Испания чемпионатининг амалдаги ғолибидир.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Коливанов: Барселона кучли ўйин намойиш қилмоқда