Хаби Алонсо Лунин ўйинини баҳолади

Мадриднинг "Реал" жамоаси бош мураббийи Хаби Алонсо УЕФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг бешинчи турида Грециянинг "Олимпиакос" клубига қарши ўйинда дарвозабон Андрей Лунин иштирокини изоҳлади. Ушбу ўйинда украиналик дарвозабон учта тўп ўтказиб юборганига қарамай, "қироллик клуби" 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
"Андрей доим майдонга тушишга тайёр ва бу вазифани аъло даражада бажаради. У учта гол ўтказиб юборганидан афсусдамиз, лекин у жамоага ишонч ва барқарорликни тақдим этишга ҳаракат қилди.
Биз унинг хизматларига таянамиз. Керак бўлганда, у яна майдонга чиқади", – деди мураббий "қироллик клуби" матбуот хизматига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Андрей Лунин 2018-йилда "Реал" сафига қўшилган бўлиб, унинг шартномаси 2030-йилнинг ўрталариги амал қилади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг