date

Реал Конате трансферидан воз кечди

Реал Конате трансферидан воз кечди
Мадриднинг "Реал" клуби "Ливерпул" ҳимоячиси Ибраима Конатени ўз сафида кўришни режалаштирмаётганини маълум қилди. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, "қироллик клуби" ҳозирда француз футболчисини сотиб олишдан манфаатдор эмаслигини билдирган. 26 ёшли марказий ҳимоячи жорий Англия Премьер-лигаси мавсумида 12 та учрашувда майдонга тушиб, иккита сариқ карточка олган.

Конате 2021-йил ёзидан бери "Ливерпул" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2026-йил июнига қадар мўлжалланган.

Футболчининг трансфер қиймати 55 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Реал Конате трансферидан воз кечди