date

Ферминнинг жароҳати ҳақида Флик фикри


Барселона ярим ҳимоячиси Фермин Лопес жароҳат олиб, жамоа сафидан вақтинча чиқиб қолди. Матбуот хабарларига кўра, Лопес бир неча ҳафта давомида майдонга туша олмайди.

"Кўк-анорранглилар" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик футболчининг жароҳати юзасидан фикр билдирди. "Бу футбол – бундай ҳолатлар юз бериб туради.

Баъзан бу ҳаттоки янги оёқ кийимлари билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Футболчиларда ҳар ой деярли янги бутсалар бўлади.

Албатта, "Атлетик"га қарши ўйинда Сансет билан тўқнашувнинг ҳам таъсири бўлди, аммо ўша вақт муаммо сезилмади. "Челси" билан ўйиндан кейин Фермин ўзини ноқулай ҳис қилаётганини айтди.

Бу вазиятни тўғри бошқаришимиз керак", – деди Флик журналистларга. 2025/2026-йилги мавсумда Фермин Лопес 13 ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 4 та голли узатма берди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ферминнинг жароҳати ҳақида Флик фикри