Тороп терма жамоа таркибида кўриб чиқилмоқда

Россия терма жамоасининг дарвозабонлар мураббийи Виталий Кафанов Москванинг ЦСКА жамоаси дарвозабони Владислав Торопнинг миллий терма жамоага чақирилиши эҳтимоли ҳақида фикр билдирди. "Унинг номзоди ўтган мавсумда ҳам кўриб чиқилганди.
У кубок баҳсларида жамоасини финалга олиб чиқишда муҳим роль ўйнади. Бугунги кунда у бошқа номзодлар билан бир хил даражада баҳоланмоқда", - деди Кафанов "Советский спорт" нашрига берган интервьюсида.
22 ёшли дарвозабон жорий мавсумда 12 учрашувда майдонга тушиб, 9 гол ўтказиб юборди. Шунингдек, 6 ўйинда ўз дарвозасини дахлсиз сақлашга муваффақ бўлди.
Трансфермаркт портали маълумотига кўра, унинг нархи 1 миллион евроға баҳоланмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг