date

Малдини қишда Аталантани тарк этиши мумкин


Аталантанинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Даниэль Малдини ушбу қишда клубни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда журналист Николо Скира ўзининг ижтимоий тармоқларида хабар берди.

Манбаларига кўра, 24 ёшли италиялик футболчи Аталанта бош мураббийи Раффаэле Палладинонинг режаларига кирмайди. Шу сабабли Малдинининг яқинлашиб келаётган трансфер ойнасидан клубдан кетиши эҳтимоли бор.

Малдини 2025-йил феврал ойидан бери Аталанта шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У жамоа сафида барча мусобақаларда 19 та ўйин ўтказиб, 3 та гол уришга муваффақ бўлган.

Ярим ҳимоячининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029-йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг нархи 10 миллион евродан баҳоланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Малдини қишда Аталантани тарк этиши мумкин