
Африка Миллатлар Кубоги 21-декабрь куни Марокашда старт олади. Турнирнинг очилиш учрашуви Марокаш ва Комор ороллари терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.
ФИФА клубларга футболчиларни терма жамоаларга 8-декабрдан бошлаб қўшилишига рухсат бериши мумкинлиги ҳақида маълумот пайдо бўлди. Бироқ кўплаб экспертлар бу санани реал деб ҳисоблашмайди ва 14-декабрни аниқроқ муддат сифатида кўришмоқда.
ПСЖ раҳбарияти ўзининг 4 нафар африкалик футболчисини 14-декабргача терма жамоаларга қўйиб юбормаслигини маълум қилди. Бу қарор Жазоир вакиллари Кеббала ва Черги, Мали вакили Камара, Нигерия вакили Мозес Саймон ҳамда Кот-д’Ивуар вакили Крассо учун ҳам тегишли, дея хабар беради RMC Sport.
Ҳозирда ПСЖ раҳбарияти ФИФА билан ўз мажбуриятларини бажариш бўйича якуний санани келишишга уринишмоқда. Аммо турнирга тайёргарлик кўраётган кўплаб миллий жамоалар учун бу вазият мураккаблик туғдириши аниқ.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.