Муслера ҳакамликдан норози бўлди

Спорт1 дақиқа ўқиш93
Муслера ҳакамликдан норози бўлди

Муслера ҳакамликдан норози бўлди
Уругвай терма жамоасининг собиқ дарвозабони Фернандо Муслера, илгари "Лацио" ва "Галатасарай" клублари сафида тўп сурган, Аргентинадаги чемпионатда ҳакамлик даражасидан норози эканлигини билдирди. Айни пайтда 39 ёшли футболчи "Эстудиантес" клубида ўйнамоқда.

Клаусура турнирининг 14-турида Муслеранинг жамоаси "Бока Хуниорс"га мағлуб бўлди. Ушбу ўйинда ҳар икки томонга битта пенальти тайинланди ва "Эстудиантес" сафидан бир футболчи майдондан четлатилди.

"Мен жамоамизга нисбатан аниқ ҳакамлик хатоларини кўриб турибман. Бу маҳаллий футболнинг тозалиги ҳақида шубҳа уйғотади.

Бу ерга келган қисқа вақт ичида барчаси аён бўлди. Бу ҳолат жуда ғашимни келтиради, чунки биз кўп меҳнат қиламиз, аммо якунда бундай қарорлар қабул қилиниши бизга оғриқ етказади," - дейди дарвозабон ESPN нашрига берган интервьюсида.

"Эстудиантес" А гуруҳида 21 очко билан бешинчи ўринда бормоқда, "Бока Хуниорс" эса 23 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?