
Франциялик ҳужумчи Карим Бензема Саудия Арабистонида ўзини бахтли ҳис қилмоқда ва ҳозирча на мамлакатни, на у ўйнаётган "Ал-Иттиҳод" клубини тарк этмоқчи эмас. Унинг сўзларига кўра, у Саудия Арабистонида кўрсатилаётган ҳурмат ва эътибордан завқ олмоқда.
"Ҳозирча бу ерда ўзимни бахтли ҳис қиляпман. Атрофимдаги футболчилар, мухлислар ва мураббийлар томонидан жуда кўп ҳурмат ва эътибор қабул қилмоқдаман.
Ҳа, менинг шартномам тугашига яқинлашмоқда, декабрда 38 ёшга тўламан. Аммо ҳали бир-икки йил футбол ўйнашга қодирман", - дейди Бензема derbyderbyderby.it нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Бензема бунгача Франциянинг "Лион" ва Мадриднинг "Реал" клубларида фаолият юритган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.